Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қрим, Донбасс ва Украинага бағишланган шеърлар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

© FOTO / Россия сегодня / Владимир ТрефиловПрезентация сборника "ПоэZия русского лета"
Презентация сборника ПоэZия русского лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
Китоб муаллифлари ушбу тўплам ҳам бир вақтлар барчага ёд бўлиб кетган Улуғ Ватан уруши ҳақидаги шеър ва қўшиқлар каби рус маданий меросининг бир қисмига айланишига ишонч билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. “Россия сегодня” медиа гуруҳининг Халқаро мультимедиа матбуот марказида 16 май куни “Россия ёзи шеърияти” (“ПоэZия русского лета”) тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.
© FOTO / Россия сегодня / Владимир ТрефиловЗаместитель главного редактора телеканала RT Анна Белкина.
Презентация сборника ПоэZия русского лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Заместитель главного редактора телеканала RT Анна Белкина.
RT телеканали таҳрири остида яратилган тўпламга 25 нафар муаллифнинг 2014 йилдан буён ижод қилиб келаётган шеър ва достонлари киритилган.
“Мазкур тўпламдаги шеърлар Қрим, Донбасс ва Украинада содир бўлаётган ва содир бўлган воқеаларни ўзида мужассам этган. Уларда оғриқ, умид, кучсизлик ва қудрат каби тушунчалар бирдек ифодаланган”, – фикр билдирди RT телеканали бош муҳаррири ўринбосари Анна Белкина.
Унинг сўзларига кўра, журналистлар уруш ҳақида ижод қилаётган шоирларнинг асарларидан анчадан буён хабардор бўлган, бироқ, мамлакатда, умумий олганда, уларни ўқийдиганлар кам. Шу боис уларнинг ижодини кенг оммага етказиш ғояси туғилди.
© FOTO / Россия сегодня / Владимир ТрефиловПрезентация сборника "ПоэZия русского лета"
Презентация сборника ПоэZия русского лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Презентация сборника "ПоэZия русского лета"
“Умид қиламизки, бу шеърий тўплам ҳам бир вақтлар барчамизга ёд бўлиб кетган Улуғ Ватан уруши ҳақидаги шеър ва қўшиқлар каби рус маданий меросининг бир қисмига айланади”, – деди Белкина.
Китоб Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Самара, Новосибирск, Екатеринбург, Олмаота шаҳарларидаги йирик китоб дўконларида сотувга қўйилган бўлиб, бутун Россия бўйлаб тарқатилишда давом этади. Уни “Читай город”, “Буквоед”, “Лабиринт”, “Молодая гвардия”, “Московский дом книги”, “Торговый дом Москва”, “Амиталь” ва бошқалар китоб савдоси тармоқларида, шунингдек, OZON, Wildberries, “Лабиринт” ва “Яндекс” онлайн-платформаларида ҳарид қилиш мумкин.
© FOTO / Россия сегодня / Владимир ТрефиловДиректор Департамента по стратегическим коммуникациям издательской группы "Эксмо-АСТ" Екатерина Кожанова.
Презентация сборника ПоэZия русского лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Директор Департамента по стратегическим коммуникациям издательской группы "Эксмо-АСТ" Екатерина Кожанова.
Бундан ташқари, 16 майдан бошлаб бир ой давомида хоҳловчилар “Литрес” платформасида тўпламни бепул юклаб олиши мумкин бўлади.
“Китобхонлар янги ҳарбий шеъриятни қандай қабул қилишини ўрганиш биз учун жуда қизиқ. Шунингдек, биз биргаликда бу талабни яратамиз ва мустаҳкамлаймиз деб умид қиламиз”, – деди “Эксмо-АСТ” нашриёт-гуруҳи стратегик коммуникациялар департаменти директори Екатерина Кожанова.
Кожанованинг сўзларига кўра, тўплам 18 май куни – XVIII Санкт-Петербург халқаро китоб ярмаркасида, 3 июнь куни – “Красная площадь” китоб фестивалида, шунингдек, анъанавий равишда август ойининг охирида Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Москва халқаро китоб ярмаркасида намойиш этилиши режалаштирилган. Китоб дўконларида китоб тақдимотлари ҳам бўлиб ўтади.
© FOTO / Россия сегодня / Владимир ТрефиловПрезентация сборника "ПоэZия русского лета"
Презентация сборника ПоэZия русского лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Презентация сборника "ПоэZия русского лета"
Китоб сотувидан тушган маблағнинг бир қисми RT деярли уч йилдан бери олиб бораётган “Уруш болалари” лойиҳасига йўналтирилади. Лойиҳа доирасида жабрланган болаларга даволаниш ва тикланишда ёрдам кўрсатилмоқда.
© FOTO / Россия сегодня / Владимир ТрефиловОдин из авторов сборника Дмитрий Артис
Презентация сборника ПоэZия русского лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Один из авторов сборника Дмитрий Артис
Тўплам муаллифларидан бири Дмитрий Артис китоб муқовасида орқаси бурилган ҳолда тасвирланган рус аскари ҳақиқатда прототипга эга эканлигига эътибор қаратди.
“Ушбу расмда президент фармони билан Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланган аскар тасвирланган. Яъни бу ҳақиқий, тирик инсон. Бу болаларни ҳимоя қилган, кўчаларимизда гуллар ўсиши, хонадонларимизда китоблар бўлиши учун бизни ҳимоя қилаётган инсондир”, – деди у.
© FOTO / Россия сегодня / Владимир ТрефиловПоэт Мария Ватутина
Презентация сборника ПоэZия русского лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Поэт Мария Ватутина
Артиснинг фикрига кўра, Россияликлар хиёнат эстетикасида, маълум бир оқим доирасида жуда узоқ вақт яшашди.

“Шу пайт китобхон бирдан эътироз билдирди: “Етар! Биз энди чидай олмаймиз! Бизга олийжаноблик, поклик, ёруғлик ва ҳимояни ўзида мужассам этган оддий русча тушунчалар тимсоли керак!”, – деди у.

Шоир Мария Ватутина тўпламни адабий тарихий воқеа деб атади.
“Биз ҳарбий қисмларда бўламиз ва урушдан қайтган аскарлар билан учрашамиз. Кимдир фронт чизиғигача бориб келади. Биз ҳақиқатни биламиз ва шунинг учун ҳам махсус операция давридан бизнинг шеърларимиз қолишини истаймиз”.
Янгиликлар лентаси
0