Ўзбекистон велоспортчилари 11 та медални қўлга киритишди

© НОКВелогонщики Узбекистана завоевали 11 медалей на "OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN"
Велогонщики Узбекистана завоевали 11 медалей на OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро велоспортчилар иттифоқининг тақвим режасидан ўрин олган ушбу турнирда 14 мамлакатдан 120 нафар спортчи Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Пойтахт ва Тошкент вилояти трассаларида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўпкунлик пойгалари якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Халқаро велоспортчилар иттифоқининг тақвим режасидан ўрин олган ушбу турнирда 14 мамлакатдан 120 нафар спортчи Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришди.
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлишди. Турнирда шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар:
Олтин медаль:
Янина Кускова (2 та);
Ольга Забелинская;
Маргарита Мисюрина;
Улуғбек Саидов.
Кумуш медаль:
Ольга Забелинская (2 та);
Янина Кускова.
Бронза медаль:
Маргарита Мисюрина;
Бегзод Раҳимбоев;
Алексей Фомовский.
Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг маълум қилишича, ушбу мусобақа орқали мамлакат эркаклар терма жамоаси 151, аёллар жамоаси эса 402 рейтинг очкосини жамғаришга муваффақ бўлди. Бу орқали жаҳон рейтингида аёллар жамоаси 23-ўриндан 19-поғонага, йигитлар эса 52-ўриндан 45-поғонага кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0