Эртага барча музейларга кириш бепул бўлади — тадбирлар рўйхати
12:50 17.05.2023 (янгиланди: 17:03 17.05.2023)
© SputnikАмалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб 18-26 май кунлари 80 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилади
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Республикадаги музейларда 18-26 май кунлари 80 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
18 май – Халқаро музейлар куни. Ушбу кун муносабати билан республикадаги аксарият музейларда қатор маданий тадбирлар ташкил этилади.
Унга кўра, мамлакат аҳолиси ва меҳмонлари 26 та музейда ташкил этиладиган 80 дан ортиқ тадбирларда иштирок этишлари мумкин.
Асосий тадбирлардан рассомлар ва санъатшунослар билан учрашувлар, очиқ эшиклар куни, тўқимачилик, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик, сувенирлар, миллий либослар кўргазмалари, шунингдек, “Open Air Fest” кўнгилочар дастурлари ўрин олган.
Ўзбекистон давлат санъат музейи
Ўзбекистон давлат санъат музейи “Халқаро музейлар куни” дастурига бағишланган матбуот анжумани – 18 май;
“Ўзбекистон ХХ-ХХI аср “Рангтасвир ва ҳайкалтарошлик” санъатининг янги экспозициясининг очилиш маросими – 18 май;
“Тўқимачилик санъати” номли кўргазма” – 18 май;
“Open Air Fest” кўнгилочар дастури – 18 май;
Баҳодир Жалоловнинг “Мангуликдаги чизиқ” номли шахсий кўргазмаси – 18 май;
“Санъатни англаш санъати” кўргазмасининг очилиш маросими – 19 май;
“Музейда тун” номли дастур маросими – 19 май;
Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов билан учрашув – 24 май;
Санъатшунос Элмира Аҳмедованинг “Ўзбекистон санъати - замон оқимида” номли маъруза – 25 май;
“Санъатни англаш санъати” лойиҳасида иштирок этаётган рассомлар билан ижодий учрашув – 26 май.
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи
“Тарихга бир назар” номли кўчма кўргазма – 12 май;
“Музей - халқ тарихининг кўзгуси” номли тақдимот – 12 май;
“Жонли музей” лойиҳаси – 13-20 май;
“Очиқ эшиклар куни” – 18 май.
Шунингдек, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, “Бухоро” давлат музей-қўриқхонаси, Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ва бир қатор вилоятлардаги музейларда ҳам тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур тадбирларда иштирок этиш бепул.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этади. Уларда жами 2,17 миллионта экспонатлар мавжуд.