Мирзиёев Тоқаевни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев. Архивное фото
Шавкат Мирзиёев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Тоқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
“Давлатимиз раҳбари Қозоғистон президентини 70 ёшлик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади”, - дейилган хабарда.
Мирзиёев Тоқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этган.
Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилишди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтган йиғилишининг сермаҳсул натижалари юқори баҳоланди.
Қўшма ташқи савдо компаниясини ишга тушириш ва Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш юзасидан кўрилган амалий чоралар қайд этилди.
Икки мамлакат етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев 1953 йил 17 май куни Олмаота шаҳрида туғилган. Бу йил 70 ёшга тўлди.
Янгиликлар лентаси
0