Россия ва Украина Африканинг тинчлик миссиясини қабул қилишга рози бўлди – ЖАР президенти

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент Южно-Африканской Республики (ЮАР) Сирил Рамафоза во время встречи лидеров БРИКС в преддверии саммита "Группы двадцати" в международном выставочном центре INTEX Osaka.
Президент Южно-Африканской Республики (ЮАР) Сирил Рамафоза во время встречи лидеров БРИКС в преддверии саммита Группы двадцати в международном выставочном центре INTEX Osaka. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2023
Oбуна бўлиш
Сирил Рамафоса сўзларига кўра, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Африка иттифоқи раҳбарияти бу ташаббус ҳақида хабардор қилинган.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Россия ва Украина ҳукуматлари можарони тинчлик йўли билан ҳал қилиш йўлларини излаб топиш мақсадида Африка мамлакатларининг делегациясини қабул қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) президенти Сирил Рамафоса Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралардан сўнг маълум қилди.
“Мен мулоқот қилиб турадиган Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский Москва ва Киевда қатор Африка давлатларининг миссиясини қабул қилишга рози бўлишди”, - деди Рамафоса.
ЖАР раҳбари сўзларига кўра, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Африка иттифоқи раҳбарияти бу ташаббус ҳақида хабардор қилинган.
Рамафоса Украинадаги инқирозни ҳал қилиш ташаббуси билан чиққан мамлакатлар гуруҳига Миср, Замбия, Конго Республикаси, Сенегал, Уганда ва ЖАР киришини маълум қилди. У бу миссияни қачон амалга ошириш режалаштирилганига ойдинлик киритмади.
12 май куни Россия президенти Владимир Путин ва ЖАР раҳбари Сирил Рамафоса ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтганди. Россия етакчиси Африка мамлакатлари гуруҳининг Украина можаросини ҳал қилиш истиқболлари ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0