Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления. Иллюстративное фото
Газопровод высокого давления. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити масаласи муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Қозоғистон ҳукумати Россия газининг ўз ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзити масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 16 май куни Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев журналистларга маълум қилди.
“Ҳозирда Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имконияти муҳокама қилинмоқда. Музокаралар анча конструктив руҳда давом этмоқда. Натижалар ҳақида албатта хабар берамиз”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди. Унга мувофиқ томонлар ўртасида тузилган ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ўрганади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича ушбу шартнома Ўзбекистонга газ етказиб бериш бўйича энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади, чунки уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури трубаларидан биридан реверс усулида фойдаланиш назарда тутилади.
Янгиликлар лентаси
0