Озарбайжон президенти Танзила Нарбаевани қабул қилди

© Исполнительный комитетСодружества независимых государствПрезидент Азербайджана И.Алиев принял Председателя Сената Олий Мажлиса Узбекистана Т.Нарбаеву
Президент Азербайджана И.Алиев принял Председателя Сената Олий Мажлиса Узбекистана Т.Нарбаеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева Озарбайжонда бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди. Бу ҳақда Озарбайжон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Алиев Ўзбекистон раҳбари билан дўстона муносабатлар икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу борада ўзаро ташрифлар муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, у яқинда Физули шаҳрига боргани ва у ерда мактаб қурилиши жараёни билан танишганини маълум қилди. Бу таълим муассасаси Ўзбекистон президентининг ўзбек халқи номидан совғаси ҳисобланади.
Ўз навбатида, Танзила Нарбаева Ўзбекистон президенти Озарбайжон билан стратегик ҳамкорликка асосланган дўстлик алоқаларини юксак қадрлашини таъкидлади.
Шунингдек, у икки давлат раҳбарлари раҳбарлигида Озарбайжон ва Ўзбекистон барча соҳаларда муваффақиятларга эришганини қайд этди.
Томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Хусусан, Нарбаева Озарбайжон президенти томонидан Ўзбекистон маданият арбоблари, Ўзбекистон президенти томонидан эса Озарбайжон маданият арбоблари мукофотланганини тилга олди.
Учрашувда машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, энергетика, инвестиция ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳалар мавжудлиги, қўшма фонд хусусида сўз юритилди.
Янгиликлар лентаси
0