https://sputniknews.uz/20230516/mirziyoev-ozbekiston-xalq-shoiri-oydin-hojieva-hamdardlik-34983708.html
Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 13 май куни 81 ёшида вафот этди.
2023-05-16T14:44+0500
2023-05-16T14:44+0500
2023-05-16T14:44+0500
сиёсат
президент
шавкат мирзиёев
ҳамдардлик
шоир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/10/34983120_0:22:538:324_1920x0_80_0_0_f87ccd43b1bb5e0a97636827aaddcc04.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон халқ шоири, таниқли ижодкор, жамоат арбоби Ойдин Ҳожиева 13 май куни 81 ёшида вафот этди. Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Бўстон қишлоғида туғилди. Ушбу тумандаги ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетида таҳсил олди. “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, кейинчалик “Гулхан” журналида бош муҳаррир вазифасида хизмат қилди.Ойдин Ҳожиева Ўзбекистон хотин-қизларининг “Саодат” журналида самарали ишлаб, кўп йиллар унга бош муҳаррирлик қилди.Унинг “Шабнам” деб номланган дастлабки шеърий китоби 1970 йилда нашр қилинди. Ўзининг қарийб олтмиш йиллик ижодий фаолияти давомида шеърият ва публицистика жанрларида “Манзиллар”, “Мен севган қўшиқ”, “Наво”, “Хушхабар”, “Мушфиқ онажон”, “Чашмаларни излайман”, “Танланган асарлар” номли ва бошқа ўнлаб бетакрор асарлар яратиб, Ватанга муҳаббат ва садоқат, онага, аёл зотига юксак эҳтиром, қадрдон заминга беқиёс меҳр каби туйғуларни ўзбек шоираларига хос юксак назокат ва ёниқ қалб билан куйлаб ўтди.Унинг асарлари дунёнинг ўнлаб тилларида нашр этилган эди.Ўз навбатида Ойдин Ҳожиева кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти етук намояндаларининг шеърий асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, адабий жараёнларни янги босқичга кўтариш, ёш истеъдод эгалари, айниқса, ижодкор қизларни тарбиялаш борасида ҳам ибрат кўрсатди.Ойдин Ҳожиева “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/10/34983120_0:0:538:404_1920x0_80_0_0_a76120fda6f6ee425241dd73b5b3ed5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев ойдин ҳожиева ҳамдардлик
мирзиёев ойдин ҳожиева ҳамдардлик
Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 13 май куни 81 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. “Таниқли ижодкор, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Ойдин Ҳожиеванинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон халқ шоири, таниқли ижодкор, жамоат арбоби Ойдин Ҳожиева 13 май куни 81 ёшида
вафот этди. Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Бўстон қишлоғида туғилди. Ушбу тумандаги ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетида таҳсил олди. “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, кейинчалик “Гулхан” журналида бош муҳаррир вазифасида хизмат қилди.
Ойдин Ҳожиева Ўзбекистон хотин-қизларининг “Саодат” журналида самарали ишлаб, кўп йиллар унга бош муҳаррирлик қилди.
Унинг “Шабнам” деб номланган дастлабки шеърий китоби 1970 йилда нашр қилинди. Ўзининг қарийб олтмиш йиллик ижодий фаолияти давомида шеърият ва публицистика жанрларида “Манзиллар”, “Мен севган қўшиқ”, “Наво”, “Хушхабар”, “Мушфиқ онажон”, “Чашмаларни излайман”, “Танланган асарлар” номли ва бошқа ўнлаб бетакрор асарлар яратиб, Ватанга муҳаббат ва садоқат, онага, аёл зотига юксак эҳтиром, қадрдон заминга беқиёс меҳр каби туйғуларни ўзбек шоираларига хос юксак назокат ва ёниқ қалб билан куйлаб ўтди.
Унинг асарлари дунёнинг ўнлаб тилларида нашр этилган эди.
Ўз навбатида Ойдин Ҳожиева кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти етук намояндаларининг шеърий асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, адабий жараёнларни янги босқичга кўтариш, ёш истеъдод эгалари, айниқса, ижодкор қизларни тарбиялаш борасида ҳам ибрат кўрсатди.
Ойдин Ҳожиева “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди.