Марказий Осиё давлатларида Россиянинг етакчи университетлари филиаллари очилади

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Филиал МГУ им. Ломоносова в Ташкенте
Ташкент. Филиал МГУ им. Ломоносова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳозирда Россияда Марказий Осиё давлатларидан 185 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатларида Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш режалаштирилган, бу давлатлар фуқаролари учун Россияда ўқишга квоталар ҳам кенгайтирилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин “Валдай” халқаро мунозара клуби анжуманида маълум қилди.
“Қирғизистонда Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари – Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Қозон федерал университети ва Олий иқтисод мактаби филиалларини очиш режалаштирилган. Ўзбекистонда Россия гуманитар университети, Москва давлат геодезия ва картография университети ва Шимолий Кавказ федерал университети. Ашхободда Россия-Туркманистон қўшма университетини ташкил этиш лойиҳаси мувофиқлаштириш босқичида. Буларнинг барчаси минтақада фаолият юритаётган 25 та таълим муассасаларимиз филиалига мустаҳкам қўшимча бўлади”, - деди вазир ўринбосари.
Унга кўра, ҳозирда Россияда Марказий Осиё давлатларидан 185 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда, шундан 68 мингга яқини Россия бюджети ҳисобидан.
“2023-2024 ўқув йилида биз Қозоғистон фуқароларини ўқитиш учун квотани сезиларли даражада оширдик – қўшимча 200 ўрин, Қирғизистон ҳам қўшимча 200 ўрин, Ўзбекистон – қўшимча 50 ўрин ва Тожикистон – қўшимча 152 ўрин”, — деди Галузин.
Янгиликлар лентаси
0