https://sputniknews.uz/20230516/jarimalar-tolash-engilliklar-34983267.html
Жарималарни тўлашда фуқароларга енгилликлар берилади
Жарималарни тўлашда фуқароларга енгилликлар берилади
Sputnik Ўзбекистон
Қонун лойиҳаси билан Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий жазо қўллашга ваколатли бўлган мансабдор шахслар доираси аниқ белгиланмоқда
2023-05-16T15:13+0500
2023-05-16T15:13+0500
2023-05-16T15:13+0500
жамият
жарима
ўзбекистон
олий мажлис қонунчилик палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363545_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_b49ac9a828191e3139ca4329300a6f1e.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.“Миллий тикланиш демократик партияси фракцияси йиғилишида таъкидланишича, амалиётда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан қўлланиладиган маъмурий жарима миқдори ундирилиши лозим бўлган суммага нисбатан номутаносиб равишда бир неча карра юқори белгилаш ҳолатлари кузатилмоқда. Масалан, ундирилиши лозим бўлган қарздорлик 150 минг сўм бўлса-да, ўз вақтида тўланмаганлиги учун шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, жарималарни тўлашда фуқароларга енгилликлар берилишига, МИБ тизимида назорат кучайтирилишига ва суиистеъмолчиликларнинг олди олинишига хизмат қилади.Муҳокамалар давомида фракция аъзолари бу янгиликларни халқ анчадан буён кутаётганини инобатга олиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363545_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_5349ac5cc9b4d16c74bf7422a4ae7804.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жарима енгиллик
Жарималарни тўлашда фуқароларга енгилликлар берилади
Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий жазо қўллашга ваколатли бўлган мансабдор шахслар доираси аниқ белгиланади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
“Миллий тикланиш демократик партияси фракцияси йиғилишида таъкидланишича, амалиётда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан қўлланиладиган маъмурий жарима миқдори ундирилиши лозим бўлган суммага нисбатан номутаносиб равишда бир неча карра юқори белгилаш ҳолатлари кузатилмоқда. Масалан, ундирилиши лозим бўлган қарздорлик 150 минг сўм бўлса-да, ўз вақтида тўланмаганлиги учун шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
“Мазкур қонун лойиҳаси билан Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий жазо қўллашга ваколатли бўлган мансабдор шахслар доираси аниқ белгиланмоқда”, - дейилади қуйи палата
хабарида.Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, жарималарни тўлашда фуқароларга енгилликлар берилишига, МИБ тизимида назорат кучайтирилишига ва суиистеъмолчиликларнинг олди олинишига хизмат қилади.
Муҳокамалар давомида фракция аъзолари бу янгиликларни халқ анчадан буён кутаётганини инобатга олиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.