“Utair” июндан Самарадан Бухоро ва Фарғонага мунтазам парвозларни йўлга қўяди

© SputnikСамолёт авиакомпании "ЮТэйр". Архивное фото
Самолёт авиакомпании ЮТэйр. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
3 июндан Бухорога, 7 июндан эса Фарғонага парвозлар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Россиянинг “Utair” авиакомпанияси июнь ойидан Самарадан Ўзбекистоннинг Бухоро ва Фарғона шаҳарларига парвозларни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
“Utair Самарадан Ўзбекистонга янги йўналишлари очмоқда. 3 июндан Бухорога, 7 июндан эса Фарғонага парвозлар амалга оширилади. Парвозлар ҳафтасига бир марта – мос равишда шанба ва чоршанба кунлари бажарилади”, - дейилган хабарда.
Самарадан Бухорога парвоз 2 соат 50 дақиқа, Фарғонага эса 3 соат 10 дақиқа давом этади.
Эслатиб ўтамиз, “Utair” 16 январдан Самара-Самарқанд йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0