Ўзбекистон рус тилидаги шеърий марафонда иштирок этади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПамятник А. С. Пушкину работы Е. Ф. Белашовой на Пушкинских Горах
Памятник А. С. Пушкину работы Е. Ф. Белашовой на Пушкинских Горах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2023
Oбуна бўлиш
Марафонда дунёнинг элликдан ортиқ давлатидан ўқувчи ва талабалар, университет профессор ва ўқитувчилари, маданият арбоблари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда 24 май – Славян ёзуви ва маданияти кунида Москвада бошланадиган “Севимли шоир шеърлари – икки ҳафтада дунё бўйлаб” халқаро шеърий марафони кенг қўллаб-қувватланди. Акция МДҲ давлатларида миллатлараро мулоқот тили сифатида Рус тили йилида ўтказилади.
Марафонда дунёнинг элликдан ортиқ давлатидан ўқувчи ва талабалар, университет профессор ва ўқитувчилари, маданият арбоблари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Унда шеъриятнинг барча ихлосмандлари иштирок этиши мумкин: шунчаки севимли шеърни танлаш ва уни рус маданияти билан боғлиқ диққатга сазовор жойлар ёки ёдгорликлар фонида илҳом билан ўқиш талаб этилади.
Ўзбекистон Фанлар академияси кафедра мудири, профессор Мирзоҳид Раҳимовнинг таъкидлашича, бундай акциялар мамлакатларни руҳлантиради ва яқинлаштиради, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат муҳимлигини эслатади.
“Умумий тарих нафақат бирлаштиради, балки маданиятлараро ўзаро таъсирнинг янги усулларини доимий равишда излашни ҳам талаб қилади”, - деди у.
Гуманитар ва маърифий мақсадларда ўтказилаётган акциянинг асосчиси Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги, ташкилотчиси эса Патрис Лумумба номидаги Россия Халқлар дўстлиги университети қошидаги Рус тили институти ҳисобланади.
“Биз учун бу нафақат дунёга бой шеърий меросимизни кўрсатиш, балки гуманитар халқаро ҳамкорликни сақлаб қолиш ва ривожлантириш билан бирга рус тилининг яқин ва узоқ хориждаги мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳам ажойиб имкониятдир”, - деди Рус тили институти директори Анжела Викторовна Должикова.
Россиялик журналист Наталия Метлина акциядаги иштирокини шарҳлар экан, у нафақат телебошловчи, балки маълумоти бўйича филолог ҳам эканлигини айтди.

“Адабиёт, шеърият, рус тили мен учун яқин, севимли ва азиз мавзу. Ахматованинг севимли шеърини кенг аудиторияга ўқиш алоҳида завқ бағишлайди”, - деди у.

Акция онлайн тарзда ўтказилади. Ташкилотчилар иштирокчилардан асосий талабларга риоя қилган ҳолда 24 майдан 6 июнгача Россия Халқлар дўстлиги университети қошидаги Рус тили институтининг ВКонтакте саҳифасида эфирга узатиладиган горизонтал видеони кутишмоқда.
Иштирокчиларга очиқ овоз берилиши кутилмоқда ва ғолиблар номи 6 июнь, Рус тили кунида эълон қилинади.
Янгиликлар лентаси
0