https://sputniknews.uz/20230515/otmlarga-kirish-imtihonlari-34938339.html
ОТМларга кириш имтиҳонлари бу йил ҳам ёпиқ биноларда ўтказилади
ОТМларга кириш имтиҳонлари бу йил ҳам ёпиқ биноларда ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди
2023-05-15T13:57+0500
2023-05-15T13:57+0500
2023-05-15T13:57+0500
жамият
тест синовлари
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/02/15304146_0:221:3016:1918_1920x0_80_0_0_26c9ee04c7d25656b81303541cfbec93.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, тест синовларини ўтказишга мўлжалланган алоҳида биноларнинг мавжуд эмаслиги сабабли аксарият синовлар таълим муассасалари ўқув биноларида таълим жараёнига халақит қилмаслик учун ҳафтанинг дам олиш (шанба ва якшанба) кунларида ўтказилмоқда.Жойларда тест синовларини йил давомида ўтказиш учун катта сиғимли биноларни қуришдаги айрим камчиликлар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чоралари бўйича таклифлар берилди. Мутасаддиларга оптик сканер ва уларга эҳтиёт қисмлар харид қилишни тезлаштириш топширилди.Тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26 520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2400 та тест топшириғи шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди. Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8956 нафар талабгордан 4000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам ОТМларга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказилган эди. Бунга қадар икки йил давомида имтиҳонлар коронавирус сабаб очиқ ҳавода (стадионлар, хиёбонлар) ўтказилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/02/15304146_239:0:2968:2047_1920x0_80_0_0_f312f1b9266f883f1b96698277d19874.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
отм кириш имтиҳонлари ўзбекистон қачон муддат дтм
отм кириш имтиҳонлари ўзбекистон қачон муддат дтм
ОТМларга кириш имтиҳонлари бу йил ҳам ёпиқ биноларда ўтказилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тест синовларини ўтказишга мўлжалланган алоҳида биноларнинг мавжуд эмаслиги сабабли аксарият синовлар таълим муассасалари ўқув биноларида таълим жараёнига халақит қилмаслик учун ҳафтанинг дам олиш (шанба ва якшанба) кунларида ўтказилмоқда.
Жойларда тест синовларини йил давомида ўтказиш учун катта сиғимли биноларни қуришдаги айрим камчиликлар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чоралари бўйича таклифлар берилди. Мутасаддиларга оптик сканер ва уларга эҳтиёт қисмлар харид қилишни тезлаштириш топширилди.
“2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди”, - дейилган хабарда.
Тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26 520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2400 та тест топшириғи шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди. Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8956 нафар талабгордан 4000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам ОТМларга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда
ўтказилган эди. Бунга қадар икки йил давомида имтиҳонлар коронавирус сабаб очиқ ҳавода (стадионлар, хиёбонлар)
ўтказилган эди.