https://sputniknews.uz/20230514/turkiya-saylov-ovoz-berish-34918824.html
Туркияда сайловда овоз бериш якунланди
Туркияда сайловда овоз бериш якунланди
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролар тўққиз соат давомида келгуси беш йил давомида мамлакатни бошқарадиган президентни ва парламентнинг 600 нафар депутатини танлади.
2023-05-14T19:53+0500
2023-05-14T19:53+0500
2023-05-14T19:53+0500
дунёда
туркия
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Туркияда президентлик ва парламент сайловлари учун сайлов участкалари ёпилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Фуқаролар тўққиз соат давомида (соат 8:00 дан 17:00 гача) келгуси беш йил давомида мамлакатни бошқарадиган президентни ва парламентнинг 600 нафар депутатини танлади.YSK маълумотларига кўра, 81 вилоятда 190 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилди. Туркиянинг 60 миллион 721 минг 475 нафар аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг аксарияти аёллардир – 30,7 миллиондан ортиғи. Хорижий сайлов участкаларида овоз бериш 27 апрелдан 9 майга қадар бўлиб ўтди ва унда 1,8 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этди.Президентликка учта номзод бор: амалдаги президент 69 ёшли Ражаб Тойиб Эрдоған (“Адолат ва тараққиёт партияси”), олтита мухолифат партиясидан ягона номзод 74 ёшли Кемал Қиличдорўғли (“Республика халқ партияси”) ва “Ata” альянсидан 55 ёшли Синан Ўған. Тўртинчи номзод, “Memleket” партияси етакчиси Муҳаррем Инже сайловга уч кун қолганда номзодликдан воз кечганини маълум қилди.YSK дастлабки натижаларни бугун кечаси эълон қилишга ваъда берган. Сайловнинг якуний натижалари 19 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмаса, иккинчи тур ўтказилади. У 28 майга белгиланган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркияда сайлов
Туркияда сайловда овоз бериш якунланди
Фуқаролар тўққиз соат давомида келгуси беш йил давомида мамлакатни бошқарадиган президентни ва парламентнинг 600 нафар депутатини танлади.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Туркияда президентлик ва парламент сайловлари учун сайлов участкалари ёпилди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. “Президентлик ва парламент умумий сайловлари учун овоз бериш жараёни якунланди ва ҳозиргача кенгашга ҳеч қандай салбий ҳолат ҳақида хабар келиб тушмади”, - деди Олий сайлов кенгаши (YSK) раиси Аҳмет Енер.
Фуқаролар тўққиз соат давомида (соат 8:00 дан 17:00 гача) келгуси беш йил давомида мамлакатни бошқарадиган президентни ва парламентнинг 600 нафар депутатини танлади.
YSK маълумотларига кўра, 81 вилоятда 190 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилди. Туркиянинг 60 миллион 721 минг 475 нафар аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг аксарияти аёллардир – 30,7 миллиондан ортиғи. Хорижий сайлов участкаларида овоз бериш 27 апрелдан 9 майга қадар бўлиб ўтди ва унда 1,8 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этди.
Президентликка учта номзод бор: амалдаги президент 69 ёшли Ражаб Тойиб Эрдоған (“Адолат ва тараққиёт партияси”), олтита мухолифат партиясидан ягона номзод 74 ёшли Кемал Қиличдорўғли (“Республика халқ партияси”) ва “Ata” альянсидан 55 ёшли Синан Ўған. Тўртинчи номзод, “Memleket” партияси етакчиси Муҳаррем Инже сайловга уч кун қолганда номзодликдан воз кечганини маълум қилди.
YSK дастлабки натижаларни бугун кечаси эълон қилишга ваъда берган. Сайловнинг якуний натижалари 19 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмаса, иккинчи тур ўтказилади. У 28 майга белгиланган.