https://sputniknews.uz/20230514/erdogan-saylovda-ovoz-berdi-34913876.html
Эрдоған сайловда овоз берди – видео
Эрдоған сайловда овоз берди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған участкага рафиқаси ҳамроҳлигида маҳаллий вақт билан соат 11:40 атрофида етиб келди.
2023-05-14T14:50+0500
2023-05-14T14:50+0500
2023-05-14T15:08+0500
дунёда
туркия
истанбул
режеп таййип эрдоған
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/09/27922396_0:64:2912:1702_1920x0_80_0_0_85ff9417bcfa33f0ca482f1912f90f84.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Туркиянинг амалдаги президенти, президентлик сайловларида номзодлардан бири Ражаб Тойиб Эрдоған Истанбулдаги сайлов участкаларидан бирида овоз берди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.Бунгача участкада жиддий хавфсизлик чоралари кўрилган: яқин атрофдаги уйлар кўздан кечирилган, фуқаролар ва Эрдоғанни ҳимоя қилиш учун кўплаб ҳарбий хизматчилар ва бир нечта ҳарбий автомобиллар етиб келган.Туркия президентининг овоз бериш жараёнида сайловчилар сайлов участкасига киритилмади – бироқ улар бундан ғазабланмади, аксинча, ҳатто президентни кўриш учун саф тортди ва уни олқишлар билан кутиб олди.Туркияда 14 май куни президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Эрдоғаннинг асосий рақиби – олтита мухолифат партиясидан ягона номзод Кемал Қиличдорўғли (“Республика халқ партияси”). Сайловда “Ata” альянсидан номзод Синан Ўған ҳам иштирок этмоқда. Тўртинчи номзод, “Memleket” партияси етакчиси Муҳаррем Инже сайловга уч кун қолганда номзодликдан воз кечганини маълум қилди. Агар ҳеч бир номзод 50 фоиз овоз ололмаса, президентлик сайловининг иккинчи босқичи 28 майга белгиланган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/09/27922396_117:0:2848:2048_1920x0_80_0_0_f18650539f4cee0e9774ab15afb06e43.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрдоған сайлов
Эрдоған сайловда овоз берди – видео
14:50 14.05.2023 (янгиланди: 15:08 14.05.2023) Эрдоған участкага рафиқаси ҳамроҳлигида маҳаллий вақт билан соат 11:40 атрофида етиб келди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Туркиянинг амалдаги президенти, президентлик сайловларида номзодлардан бири Ражаб Тойиб Эрдоған Истанбулдаги сайлов участкаларидан бирида овоз берди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири
хабар берди. Эрдоған участкага рафиқаси ҳамроҳлигида маҳаллий вақт билан соат 11:40 атрофида етиб келди.
Бунгача участкада жиддий хавфсизлик чоралари кўрилган: яқин атрофдаги уйлар кўздан кечирилган, фуқаролар ва Эрдоғанни ҳимоя қилиш учун кўплаб ҳарбий хизматчилар ва бир нечта ҳарбий автомобиллар етиб келган.
Туркия президентининг овоз бериш жараёнида сайловчилар сайлов участкасига киритилмади – бироқ улар бундан ғазабланмади, аксинча, ҳатто президентни кўриш учун саф тортди ва уни олқишлар билан кутиб олди.
Туркияда 14 май куни президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Эрдоғаннинг асосий рақиби – олтита мухолифат партиясидан ягона номзод Кемал Қиличдорўғли (“Республика халқ партияси”). Сайловда “Ata” альянсидан номзод Синан Ўған ҳам иштирок этмоқда. Тўртинчи номзод, “Memleket” партияси етакчиси Муҳаррем Инже сайловга уч кун қолганда номзодликдан воз кечганини маълум қилди. Агар ҳеч бир номзод 50 фоиз овоз ололмаса, президентлик сайловининг иккинчи босқичи 28 майга белгиланган.