https://sputniknews.uz/20230513/ozbekiston-idoralar-vakolat-mahalla-34894352.html
Мирзиёев Ўзбекистондаги қайси идоралар ваколати маҳалла даражасига тушишини маълум қилди
Мирзиёев Ўзбекистондаги қайси идоралар ваколати маҳалла даражасига тушишини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди ва мутасаддиларга аҳоли ишончини қозониш юзасидан кўрсатмалар берди.
2023-05-13T10:23+0500
2023-05-13T10:23+0500
2023-05-13T10:23+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
маҳалла
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0d/34895031_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_bd2d12ee771de91cd5738ae6080f5346.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатлари маҳалла даражасига туширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди. Давлат раҳбари маҳалла раиси ва вакиллари билан суҳбатлашди. Маҳалла айвонида одамлар билан самимий суҳбат бўлди.Мутасаддилар билан суҳбатда коммунал тармоқларни янгилаб бориш, аҳоли ишончини қозониб, тўловлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.Давлат раҳбари “Янги Жангоҳ” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам танишди. У маҳалладаги 52 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. 24 нафар мутахассис ва махсус техникалар доим шай ҳолатда. Ҳисоб-китобларда биллинг тизими йўлга қўйилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Менинг уйим” мобиль иловаси жорий этилган.Президент шу маҳалла яқинида, Абдулла Қодирий кўчасидаги хиёбонда барпо этилган истироҳат йўлагини ҳам кўздан кечирди. Бу маскан аҳоли ва хорижлик туристлар учун яна бир диққатга сазовор жойга айланиши таъкидланди.Жангоҳ маҳалласида 6 минг 700 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ўндан ортиқ маиший хизмат ва юздан зиёд савдо дўконларида маҳалла ёшлари ҳам ишламоқда. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароитлар яратилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0d/34895031_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e702c6b7d0097a3797e6e467ffc9127f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шавкат мирзиёев маҳалла идора жангоҳ маҳалласи
ўзбекистон шавкат мирзиёев маҳалла идора жангоҳ маҳалласи
Мирзиёев Ўзбекистондаги қайси идоралар ваколати маҳалла даражасига тушишини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди ва мутасаддиларга аҳоли ишончини қозониш юзасидан кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатлари маҳалла даражасига туширилади. Бу ҳақда
Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди. Давлат раҳбари маҳалла раиси ва вакиллари билан суҳбатлашди.
Маҳалла айвонида одамлар билан самимий суҳбат бўлди.
“Халқимизнинг ўзи – адолатли ҳакам. Бугун юртимиздаги ҳар бир инсон ижобий ўзгаришларни сезяпти. Энди бу ишларни давом эттириб, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширамиз. Бу – инсонларнинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган халқчил тизим бўлади, – деди президент.
Мутасаддилар билан суҳбатда коммунал тармоқларни янгилаб бориш, аҳоли ишончини қозониб, тўловлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Давлат раҳбари “Янги Жангоҳ” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам танишди. У маҳалладаги 52 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. 24 нафар мутахассис ва махсус техникалар доим шай ҳолатда. Ҳисоб-китобларда биллинг тизими йўлга қўйилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Менинг уйим” мобиль иловаси жорий этилган.
Президент шу маҳалла яқинида, Абдулла Қодирий кўчасидаги хиёбонда барпо этилган истироҳат йўлагини ҳам кўздан кечирди. Бу маскан аҳоли ва хорижлик туристлар учун яна бир диққатга сазовор жойга айланиши таъкидланди.
Жангоҳ маҳалласида 6 минг 700 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ўндан ортиқ маиший хизмат ва юздан зиёд савдо дўконларида маҳалла ёшлари ҳам ишламоқда. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароитлар яратилган.