https://sputniknews.uz/20230513/milliy-gvardiya-qoshimcha-vakolat-34903412.html
Миллий гвардия ходимларига қўшимча ваколатлар берилди
Миллий гвардия ходимларига қўшимча ваколатлар берилди
Sputnik Ўзбекистон
Миллий гвардия органларининг ходимларига бир қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни судга юбориш юзасидан қўшимча ваколатлар берилди.
2023-05-13T18:02+0500
2023-05-13T18:02+0500
2023-05-13T18:02+0500
жамият
ўзбекистон
миллий гвардия
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0b/14519485_48:161:2138:1336_1920x0_80_0_0_01896597ba82b26a5089f92db15a2548.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Миллий гвардия ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда президент томонидан ЎРҚ-842 сонли қонун имзоланди.Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.Миллий гвардия органларининг ходимларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилди:Ушбу қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Эслатиб ўтамиз, миллий гвардия органлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар натижасида ноқонуний сақланган 44 та пневматик ва ов қуроли, 3 202 дона ўқ-дори олиб қўйилган.Фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган 1000 дан ортиқ кастет, бита, пичоқ ва бошқа ўткир тиғли буюмларни олиб юрган 960 нафар фуқаро аниқланиб, тегишли чора кўриш учун ички ишлар органлари ходимларига топширилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0b/14519485_48:116:2191:1724_1920x0_80_0_0_b525af81a79c0ef96e6ec271891652ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон миллий гвардия янги қонун
ўзбекистон миллий гвардия янги қонун
Миллий гвардия ходимларига қўшимча ваколатлар берилди
Миллий гвардия органларининг ходимларига бир қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни судга юбориш юзасидан қўшимча ваколатлар берилди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Миллий гвардия ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда президент томонидан
ЎРҚ-842 сонли қонун имзоланди.
Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий гвардия органларининг ходимларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилди:
майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш;
баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш.
Ушбу қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, миллий гвардия органлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар натижасида ноқонуний сақланган 44 та пневматик ва ов қуроли, 3 202 дона ўқ-дори олиб қўйилган.
Фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган 1000 дан ортиқ кастет, бита, пичоқ ва бошқа ўткир тиғли буюмларни олиб юрган 960 нафар фуқаро аниқланиб, тегишли чора кўриш учун ички ишлар органлари
ходимларига топширилган.