CОVID-19 учун 5 млрд сўм — эпидемия Ўзбекистонга фильм бўлиб қайтмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон киноижодкорлари “Эпидемия” фильмини суратга олишни бошлашди. Унда шифокорларнинг катта йўқотишлари, ўз касби ва бурчини ҳамма нарсадан устун қўйиш каби жиҳатлар очиб берилади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон киноижодкорлари “Эпидемия” номли фильмни суратга олиш ишларини бошлашди. Фильм премьераси октябрь ойининг охирларида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда продюсер Аброр Набиев Sputnik мухбирига маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор шифокорлар ҳақида катта бюджетли “Эпидемия” бадиий фильми суратга олинмоқда.
10 май куни фильмни суратга олиш ишлари бошланди. “Эпидемия” кинолойиҳасининг тахминий бюджети 5 млрд сўм.
Фильм реал воқеаларга асосланган. Унда коронавирус касаллигининг инсонлар ҳаётига салбий таъсири, пандемия даврида фидоийлик кўрсатган шифокорларнинг қийин ва тахликали пайтда кўрсатган қахрамонликлари акс эттирилади.
“Коронавирус балоси нафақат оддий инсонлар орасида, балки уни даволовчи шифокорлар орасида ҳам катта йўқотишларга сабаб бўлди. Мен худди фронтдаги аскардек олишаётган шифокорларни кўриб, уларнинг машаққатли меҳнати ва тоғдек матонати ҳақида катта фильм яратиш керак, деган фикрга келдим. Ижодий жамоани шакллантириб, лойиҳани бошлаб юбордик”, деди фильмнинг ғоя муаллифи ва продюсер Аброр Набиев.
Асосий воқеалар Зангиота туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида суратга олинади.
“Лойиҳа 145 суткалик муддатда суратга олиниши режалаштирилган. Катта масштабдаги эпизод съёмкасида кунига 150 тага яқин оммавий саҳналардан фойдаланяпмиз. Фильмни тахминан октябрь ойининг охирларига топшириш режалаштирилган. Ҳозирда суратга олиш жараёнлари қизғин кечмоқда”, деди продюсер.
Сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, режиссёрлар Акром Шаҳназаров, Абу Толиб Адамқулов, оператор Дилмурод Турдибоев. Кинокартинада Матёқуб Матчонов, Саидкомил Умаров, Эркин Бозоров, Айсенем Юсупова, Тамара Ҳазратқулова, Худоёрхон Аҳмаджонов роллар ижро этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 учун пандемия мақомини бекор қилди. 2020 йилдан буён расман 7 миллионга яқин киши CОVID-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 2023 йил 4 май ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 765 миллиондан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган.
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
1/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
2/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
3/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
4/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
5/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
6/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
7/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
8/9
© Агентство кинематографии Республики Узбекистан
Фильм Эпидемия - Sputnik Ўзбекистон
9/9
Янгиликлар лентаси
0