Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди — ҳаракат жадвали

© АО "Железные дороги Узбекистана"Пригородный поезд железных дорог Узбекистана
Пригородный поезд железных дорог Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2023
Oбуна бўлиш
“Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишидаги қўшимча 2 та рейс ҳаракати 18, 25 май кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, 18, 25 май кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:
60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши - Тошкент 07:55 — Андижон 13:56;
59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши - Андижон 15:55 — Тошкент 21:45.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0