Юқори натижаларга эришган педагогларга 50 фоизгача устама тўланиши кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2023
Oбуна бўлиш
Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонда юқори натижаларга эришган педагогларга 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида 2023 йил биринчи чораги якунлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Қуйи палата хабарига кўра, профессионал таълим соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида президентнинг “Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
“Ушбу ҳужжат профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг лавозим маошларини ўртача 20 фоизга оширишга, фидойи, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилишига хизмат қилади”, - дейилган хабарда.
Йиғилишда депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллади.
Янгиликлар лентаси
0