Тошкентда ҳаракатланаётган “Damas” ёниб кетди

© Sputnik / Ирина КалашниковГорящий автомобиль. Иллюстративное фото
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Бунёдкор шоҳкўчасида ҳаракатланаётган “Damas”да ёнғин содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган “Damas” русумли машинада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 11 май куни, соат 13:23 да Бунёдкор шоҳкўчасида рўй берган. Иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:37 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0