Шарғун кўмир конининг биринчи линияси ишга туширилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКарьерный экскаватор на каменноугольном разрезе
Карьерный экскаватор на каменноугольном разрезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда кўмирга талаб шу йилнинг ўзида 1,5 бараварга ошиши кутилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, шу йилда кўмир қазиб чиқариш 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Шарғун кўмир конининг биринчи линияси ишга туширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари ҳудудларда энергияни тежаш масаласига тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, Қарши туманидаги тадбиркор 10 гектар иссиқхонани кўмирда иситиш лойиҳасини бошлаган. Лойиҳа доирасида кўмирни синтез қилиш орқали йилига 2,8 миллион куб метр газ иқтисод қилиниб, 8 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Қолган вилоятларда ҳам шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастурлар қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.
Айтилишича, кўмирга талаб шу йилнинг ўзида 1,5 бараварга ошиши кутилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, шу йилда кўмир қазиб чиқаришни 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Бунинг учун “Ангрен” кўмир конига 80 миллион доллар кредит ажратилади. “Шарғун кўмир”нинг биринчи линияси ишга туширилади. Шунингдек, 14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинади.
Янгиликлар лентаси
0