СамДУ Озарбайжон университети билан ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Murad OrujovБахром Ашрафханов
Бахром Ашрафханов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Озарбайжон давлат нефть саноат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректор ўринбосари Улвия Аббосова бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Самарқанд давлат университети Озарбайжон давлат нефть саноат университети билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Озарбайжон давлат нефть саноат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректор ўринбосари Улвия Аббосова бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.
Асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Эрасмус дастури доирасида Teaching mobility, Staff mobility лойиҳаларини биргаликда амалга оширишни муҳокама қилиш эди.
Меҳмонлар СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов билан учрашув ўтказиб, таълим соҳасига оид кўплаб гранд лойиҳалар устида иш олиб бориш, талабалар алмашинувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратди.
Мулоқот чоғида ахборот технологиялари, геология, кимё-технология, механика, иқтисод йўналишларида фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар ўртасида академик алмашинув масалалари кўриб чиқилди.
СамДУга геология ва механика соҳалари бўйича Озарбайжон давлат нефть саноат университети етакчи мутахассисларини жалб этиш борасида сўз юритилди. СамДУга ўқитувчиларини Озарбайжон давлат нефть саноат университетининг Озарбайжон – Франция институти тажрибасини ўрганиш учун Бокуга қисқа муддатли “стажировка”га юбориш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар давомида келажакда томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, халқаро QS, THE рейтингларида бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби истиқболли фикрлар илгари сурилди.
Янгиликлар лентаси
0