Самарқанд делегацияси Хитойдаги WTCF саммитида иштирок этмоқда

© пресс-служба Министерства туризма и культурного наследия Узбекистана Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF
Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Саммитда бутун дунёдан ташриф буюрган меҳмонларга Самарқанднинг туризм салоҳияти, туристлар учун яратилган шароитлар ва истиқболдаги режалар тақдимоти ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Хитойнинг Чангша шаҳрида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF) саммити бўлиб ўтмоқда. Ушбу саммитда дунёнинг 83 давлатидан 159 сайёҳлик шаҳри вакиллари иштирок этяпти. Бу ҳақда маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© пресс-служба Министерства туризма и культурного наследия Узбекистана Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF
Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF
WTCF саммитида Ўзбекистон номидан Самарқанд шаҳри вакили сифатида вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов раҳбарлигидаги делегация қатнашмоқда.
Саммитда бутун дунёдан ташриф буюрган меҳмонларга Самарқанднинг туризм салоҳияти, туристлар учун яратилган шароитлар ва истиқболдаги режалар тақдимоти ўтказилди.
Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерациясига 2012 йилда дунёнинг машҳур туристик шаҳарлари ва ташкилотлари томонидан асос солинган. У шаҳарларга асосланган биринчи халқаро туризм ташкилоти ҳисобланади. Самарқанд илк бор 2018 йилда WTCF саммитида меҳмон сифатида иштирок этган ва шундан сўнг ташкилот аъзолигига қабул қилинган.
Хитойда ўтказилаётган саммит доирасида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов иштирокида Хитой оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди.
© пресс-служба Министерства туризма и культурного наследия Узбекистана Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF
Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Делегация Самарканда принимает участие в саммите WTCF
Янгиликлар лентаси
0