Россия НАТО билан муносабатларига нуқта қўйди

© AFP 2023 / Jonathan NackstrandДенонсация ДОВСЕ: Россия забила последний гвоздь в гроб отношений с НАТО
Денонсация ДОВСЕ: Россия забила последний гвоздь в гроб отношений с НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани бекор қилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Россия парламентининг иккала палатаси томонидан маъқулланганидан сўнг, ушбу шартнома ниҳоят НАТО билан “дўстлик, ҳамкорлик ва очиқлик” давридан қолган ҳужжатлар ёнига – чиқинди қутисига кетади.
Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома (ЕОҚКШ) – 1990 йилда Ғарб билан “ҳамкорлик” чўққисида бўлган пайтда, Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин ва Варшава шартномаси блоки ҳали ҳам мавжуд бўлган даврда тузилган эди. Имзоловчиларнинг фикрига кўра, Варшава шартномаси аъзолари ва НАТО ўртасидаги келишув – бир ҳарбий блокнинг бошқасига ядровий якунга эга бўлган ҳужумининг эҳтимолини минималлаштириши керак эди. Шу муносабат билан шартномада Атлантика океанидан Урал тоғлари, Урал дарёси ва Каспий денгизигача бўлган ҳудудда чегарани икки томонида жойлашиши мумкин бўлган айрим турдаги қуроллар сони бўйича аниқ чекловлар белгилаб қўйилганди. Қолаверса, иккала блок учун бу ҳудудлардаги қуроллар сони тенг бўлиши керак эди.

Шартнома ёзилган чиройли оқ қоғозга кўра, СССР ва унинг иттифоқчилари ҳарбий техникани қайта ҳисоблаш ва унинг жанговар тайёргарлигини баҳолаш учун НАТО инспекторларига ўз ҳудудларига киришга рухсат бериш мажбуриятини олди: стратегик ҳамкорлик ҳар доим ўз баҳосига эга.

Аммо СССР, Варшава шартномаси мамлакатлари блоки каби парчаланди. Тезлаштирилган режимда ва олқишлар остида, ЕОҚКШ да иштирок этмаган – Словения, Латвия, Литва ва Эстония НАТОга кирди. Кейин Чехия ва Словакия кўринишида парчаланган Чехословакия, шунингдек, Венгрия, Руминия ва Болгария НАТОга қўшилди.
Бир неча оддий манипуляциялар натижасида НАТО ва СССР шартномалари давомчиси бўлган Россия ўртасидаги оддий қуролли кучлар нисбати уч барарварга Шимолий Атлантика иттифоқи фойдасига бўлди.
НАТОга бу вазият жуда маъқул келди, лекин Россияга эмас. Шу сабабли 1999 йилда Истанбулда бўлиб ўтган конференцияда Москва эски мақомни тиклаш учун ЕОҚКШ га тегишли тузатишлар киритишни талаб қилди. Бироқ, бир қатор НАТО давлатлари уларни ратификация қилишдан бош тортди, Латвия, Литва ва Эстония эса шартномага қўшилишни умуман истамади.
Натижада, 2007 йилда Россия Венада ЕОҚКШ га аъзо давлатларини фавқулодда конференцияга чақирди. У ерда Латвия, Литва ва Эстония қўшилмаса, НАТО давлатларининг қурол ва жиҳозлар сонининг умумий даражаси пастлиги борасида Россия билан тенглашиши, шунингдек, бир қатор бошқа шартлар бажарилмаса бу шартноманинг мавжудлигида маъно йўқлигини таъкидлади.
Россиянинг таъкидлашича, ўзидан мамнун НАТО 1990 йилги шартномадаги оддий қуроллар бўйича белгиланган чегарадан анча юқоридалиги; собиқ иттифоқчилар ўз қуролларини НАТО квотасига қайта рўйхатдан ўтказмаганликлари; Болтиқбўйи мамлакатлари қуролли кучлари ҳисобга олинмаганлиги ва Россия ноқулай шароитда эканлиги, унинг квоталарини ушбу шартномага киритилган мамлакатлар назорат қила олади, Москва эса буни қила олмайди. Бундан ташқари, Россия ЕОҚКШ бухгалтериясига эътибор қаратишни, Болгария билан Руминияда кенгайтирилган АҚШ ҳарбий базаларидаги оддий қуролларни ҳисобга олишни талаб қилди.

АҚШ бундан жуда хафа бўлди ва уларнинг базаларини ҳисобга олишнинг иложи йўқлигини маълум қилди, чунки улар вақтинчалик – бугун бор, эртага эса йўқ экан. Албатта, бу АҚШнинг бошқа кўплаб таъкиловлари каби очиқ ёлғон эди: кейинчалик АҚШнинг ҳарбий базалари бевосита доимий деб тан олинган Руминия ва Болгария билан келишувлари тафсилотлари юзага чиқди.

Барча таклифларига оддийгина “йўқ” – рад жавобини олган ҳолда, 2007 йилда Россия “НАТО давлатлари Мослашув битимини ратификация қилмагунча ва ушбу ҳужжатни виждонан амалга оширишни бошламагунча” ЕОҚКШ шартномасини амалга оширишга мораторий эълон қилди. 2015 йилдан бошлаб эса қўшма музокараларда қатнашишдан бош тортди. Ажабланарлиси шундаки, АҚШ Давлат департаментининг 2022 йилда ЕОҚКШ бўйича эълон қилган ҳисоботида айнан Россияни шартларни бузганликда айблаган. Унга кўра, ёмон ва аҳдини бузувчи Россия “шартларни бажаришга даъват қилувчи АҚШ ва НАТОнинг дипломатик саъй-ҳаракатларига қарамай” хавфли вазиятни юзага келтирганликда айбланди.
Шу билан бирга, Россиянинг шерик бўлмаган давлатлари шуни таъкидлашни унутишдики, айнан Россия маълум бир пайтга қадар ЕОҚКШ бўйича ўз мажбуриятларини, шу жумладан, Чеченистонда терроризмга қарши уруш даврида ўз флангларини аён қилган тарзда сидқидилдан бажарган.
Қандай бўлмасин, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, биз “бемаъни томошада иштирок этаётгандек” кўринишни хоҳламаймиз, ҳозир биз бу трагикомедиянинг узоқ кутилган якунига яқинлашмоқдамиз.
Табиийки, Ғарб ва унинг қўғирчоқлари Россияга нисбатан ҳавотирда, уни яна “Европа хавфсизлиги архитектурасини бузиш”да айблашади ва шу билан бирга ЛГБТ одамларига зуғум қилаётганликда арз қилишади.
Аммо, оққа қора билан ёзилган “Россия Федерацияси иттифоқ хавфсизлигига, Евро-Атлантика ҳудуди тинчлиги ва барқарорлига энг муҳим ва тўғридан-тўғри таҳдиддир” дейилган НАТОнинг Россия билан муносабатлари тўғрисидаги манифестини қандай ўқишни ва вақти-вақти билан қайта ўқишни ҳам Россия яхши билади.
НАТО учун Россия асосий, тўғридан-тўғри ва бевосита душман, улар билан аллақачон қизғин уруш олиб борилмоқда.
Бундай шароитда душман билан имзоланиши мумкин бўлган ягона мантиқий шартнома – бу унинг таслим бўлиш шартномасидир.
Янгиликлар лентаси
0