Қуёш панелларини ўрнатишда орқада қолган айрим ҳокимларга ҳайфсан берилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда оқсоқликка йўл қўяётган айрим туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Қуёш панелларини ўрнатиш вазифасини бажаришда орқада қолган айрим туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилади. Бу ҳақда президент иштирокида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Президент тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар оқсоқликка йўл қўяётганини танқид қилди.
Жумладан, ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада.
Туманлар кесимида Сергели, Чилонзор, Учтепа, Нукус, Беруний, Бекобод, Паркент, Пискент, Қизилтепа, Гулистон, Сирдарё, Арнасой, Бағдод, Фурқат, Термиз, Олтинкўлда ишлар аҳволи қониқарли эмас.
Қайд этилишича, тадбиркорлар билан ишлаш аҳволи ҳам бирорта ҳудудда талаб даражасида эмас. Улар томонидан 790 мегаватт қувват яратиш режа қилинган бўлса-да, бугунги кунга қадар бор-йўғи 50 мегаваттли қувватлар ишга тушган.
Туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган.
“Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди”, дейилади хабарда.
Айрим ҳокимлар осон йўлни танлаб, қўйилган вазифани тайёр бюджет маблағлари ҳисобидан бажаришга ўрганиб қолгани кўрсатиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0