Ўзбекистонда қурилиш соҳасида янги 22 та лойиҳа ишга тушади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРабочий на строительной площадке
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозирча 30 та лойиҳадан 13 та инновацион лойиҳаларга илмий-техник кенгашнинг қарори билан 16,963 млрд. сўм ажратилган.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш соҳасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги 22 та лойиҳа ишга тушади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

“2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрида йилига 1000 кв метр HPL (юқори босим остида прессланган) панеллар, Фарғона вилоятида энергия тежамкор технологиялар асосида 2500 кв метр керамогранит плиталар ишлаб чиқариш, Жиззах вилоятида 60 минг тонна янги турдаги базальтдан композит трубалар, 150 минг тонна полипропилен/полиэтилентерефталат толаси, геотекстил каби янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда янги иш ўринлари яратилади”, - деди “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов.

Шунингдек, цемент клинкери ишлаб чиқаришда водород ёқилғисига ўтиш технологияси, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда сув-кўмир ёқилғисига ўтиш технологияси каби инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Ҳозирда нанотехнологиялар асосида замонавий инновацион қурилиш материаллари технологияларини яратиш бўйича етарли даражада ишлар олиб борилмаётганлиги муаммоси мавжуд. Бироқ бу муаммоларни бартараф этишда хориж тажрибаси ўрганилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда. Айниқса, қурилиш соҳасида нанотехнологиялардан фойдаланишда Россия билан кенг ҳамкорлик йўлга қўйилган”, - деди мутахассис.
Жумладан, россиялик олимлар томонидан нанокўпикли бетон, нанокерамик қопламалар ҳамда Litracon инженерлик компанияси томонидан нур ўтказувчи нанобетон каби қурилиш материаллари яратилган.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қошидаги қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгашига жами 60 дан ортиқ инновацион лойиҳалар келиб тушган.
30 та лойиҳа қониқарли дея баҳоланган. Ҳозирча 30 та лойиҳадан 13 та инновацион лойиҳаларга илмий-техник кенгашнинг қарори билан 16,963 млрд. сўм ажратилган.
Янгиликлар лентаси
0