Ўзбекистонда миллий қадриятлар рўйхатини тузиш таклиф қилинмоқда

© AFP 2023 / LUIS ROBAYOФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Ота-онага эҳтиром, тозалик, ўзбек тили, меҳмондўстлик, диний бағрикенглик ва бошқаларни миллий қадриятлар рўйхатига киритиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) миллий қадриятларнинг жамият ҳаёти ва мамлакат тараққиётидаги аҳамиятини таҳлил қилди ва Ўзбекистонда "муҳим миллий қадриятлар" рўйхатини шакллантириш таклифи билан чиқди.
МҲТИнинг фикрича, қуйидагиларни миллий қадриятлар рўйхатига киритиш мумкин:
1.
ота-онага эҳтиром;
2.
тозалик;
3.
ҳаракатда барака;
4.
ўзбек тили;
5.
диний бағрикенглик;
6.
сўз эркинлиги;
7.
лафз (қонун, бурч ва келишувга садоқат);
8.
елкадошлик;
9.
меҳмондўстлик;
10.
рози-ризолик.
Қайд этилишича, бундай рўйхатни тузиш жаҳон тажрибасида бор. МҲТИ қатор давлатлар, жумладан, Россияни мисол қилиб келтирган.
Россия Федерациясида 2025-йилгача бўлган даврда тарбияни ривожлантириш стратегиясида инсонпарварлик, адолатлилик, ор-номус, ирода, шахсий қадр-қиммат, эътиқод ва эзгулик, ўзи, оиласи ҳамда Ватани олдидаги маънавий бурчини бажаришга интилиш россияликларнинг қадриятлари сифатида белгиланган.
“Жамиятдаги тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик бевосита қадриятлар билан боғлиқ. Қадриятларни белгилаш ва тарғиб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам шу билан изоҳлаш мумкин”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, қадрият халқ учун қадрли бўлган урф-одат ва анъаналар, ҳаётий принциплар. Ўз навбатида қадриятлар миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлинади, яъни миллиат, халқ учун хос бўлган қадриятлар миллий қадриятлар, бутун башарият учун хос бўлган қадриятлар эса умуминсоний қадриятлар ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0