Лазизжон Мулложонов победил колумбийца Марло Хартадо в первом бою ЧМ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Тошкентда 30 апрель - 14 май кунлари илк бор Бокс бўйича эркаклар орасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Бокс бўйича ЖЧ: ярим финалда ўзбекистонлик боксчилар кимларга қарши жанг қилишади

© Министерство молодежной политики и спорта Чемпионат мира по боксу в Ташкенте
Чемпионат мира по боксу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Эртага Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили ярим финалда рингга кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари 12 май куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили рингга кўтарилади, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида саралаш беллашувлари ниҳоясига етди. Ўзбекистондан 9 нафар боксчи ярим финалга йўлланма олди.
12 май куни рингга кўтариладиган боксчилар:
Соат 14:00 да бошланувчи баҳслар:
-54 кг: Ойбек Жўраев – Дмитрий Двали (Россия)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Мишеелт Баттумур (Мўғулистон)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Вандерлей Перейра (Бразилия)
-92 кг Лазизбек Мулложонов – Муслим Гажимагомедов (Россия)
18:00 да бошланувчи баҳслар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Мартин Молина (Испания)
-57 кг: Абдумалик Халoков – Мунарбек Сеитбек (Қирғизистон)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Хованец Бачков (Арманистон)
-71 кг: Саиджамшид Жафаров – Вандерсон Де-Оливейра (Бразилия)
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Аюб Гадфа Дрисси (Испания)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ярим финалига энг кўп Ўзбекистон боксчилари етиб келгани маълум қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0