ШҲТ бош котиби ташкилот кенгайишини табиий ва қонуний жараён деб атади

© ШҲТ / ШОСГенсек ШОС Чжан Мин на брифинге по итогу саммита ШОС
Генсек ШОС Чжан Мин на брифинге по итогу саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2023
Oбуна бўлиш
ШҲТ ташкилоти бош котиби Чжан Мин: ташкилотнинг кенгайиши унга аъзо давлатлар томонидан атайин кўзланган мақсад эмас, балки табиий жараён.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) кенгайиши унга аъзо давлатларнинг мақсади эмас, бу табиий жараён. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Чжан Мин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Ташкилотнинг кенгайиши унга аъзо давлатлар томонидан атайин кўзланган мақсад эмас, балки табиий жараён”, — деди у ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Чжан Минг қайд этишича, ҳозир ташкилотга саккиз нафар аъзо – Россия, Ҳиндистон, Хитой, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Яна тўрт давлат – Эрон, Беларусь, Мўғулистон, Афғонистон кузатувчи мақомига эга.
Шу билан бирга, бош котибнинг айтишича, Эрон ва Беларусь ШҲТга аъзо бўлиш жараёнини давом эттирмоқда.

"Бундан ташқари, бизда ҳали ҳам мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар мавжуд. Гоа шаҳрида бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари саммити чоғида мен тўрт давлат – БАА, Мьянма, Кувайт ва Малдив оролларининг ваколатли вакиллари билан мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олишга розилик тўғрисидаги меморандумларни имзоладим”, - дейди у.

Бош котиб, шунингдек, Баҳрайнга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тартиб-қоидалари аллақачон якунланганини, меморандумни имзолаш вақтини келишиб олиш қолганини айтди.
“Шундай қилиб, ШҲТ ҳозирда 14 та мулоқот бўйича ҳамкорга эга”, — дея хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0