https://sputniknews.uz/20230510/samarqand-yongin-bir-nafar-fuqaro-jarohat-34787100.html
Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди — тафсилотлар
Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди — тафсилотлар
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин портлаш содир бўлди.
2023-05-10T08:21+0500
2023-05-10T08:21+0500
2023-05-10T12:50+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
ёнғин
газ портлаши
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
ҳодисалар
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/10/25370488_0:0:720:405_1920x0_80_0_0_5b1cc30960efa11012ce28c9b5b52456.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.Туманнинг “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида 9 май куни соат 21:25 да ёнғин портлаш содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВ бўлимига хабар келиб тушган.Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:30 қуршаб олган ва соат 23:00 да бартараф этган.Ҳодиса шохобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни захира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.Қайд этилишича, дастлабки маълумотларга кўра ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига ФВВ, ИИБ, ССБ ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/10/25370488_66:0:679:460_1920x0_80_0_0_98b7186dd61b6cff1b7d2ddc8e25a2d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон самарқанд вилояти газ ёнғин портлаш
ўзбекистон самарқанд вилояти газ ёнғин портлаш
Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди — тафсилотлар
08:21 10.05.2023 (янгиланди: 12:50 10.05.2023) Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин портлаш содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олди, дея хабар берди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Туманнинг “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида 9 май куни соат 21:25 да ёнғин портлаш содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:30 қуршаб олган ва соат 23:00 да бартараф этган.
“Ёнғин натижада газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган”, - дейилади хабарда.
Ҳодиса шохобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни захира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Қайд этилишича, дастлабки маълумотларга кўра ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига ФВВ, ИИБ, ССБ ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.