Ўзбекистон хорижга пойабзал экспортини оширди

© Sputnik / Дильшода РахматоваОбувь изготовленная узбекскими производителями
Обувь изготовленная узбекскими производителями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон январь-март ойларида хорижга 10,2 млн долларга тенг бўлган оёқ кийим экспорт қилди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг январь-март ойларида 11 та хорижий давлатларга оёқ кийим экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон январь-март ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн долларга тенг бўлган 5,7 млн жуфт оёқ кийим экспорт қилган.
Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 млн долларга ошган.
Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 2,4 млн жуфт;
Қирғизистон – 2 млн жуфт;
Тожикистон – 1 млн жуфт;
Россия – 135 минг жуфт.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар ичида Андижон (4,6 млн) ва Фарғона вилоятлари (1,0 млн) етакчилик қилган.
Янгиликлар лентаси
0