https://sputniknews.uz/20230510/ozbekiston-sport-biologik-pasport-onlayn-tizim-34792579.html
Ўзбекистонда спортчининг “биологик паспорти” онлайн тизими жорий этилади
Ўзбекистонда спортчининг “биологик паспорти” онлайн тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси ва спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси ишга туширилади. 10.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-10T10:24+0500
2023-05-10T10:24+0500
2023-05-10T12:46+0500
жамият
ўзбекистон
спорт
допинг
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистонда допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” онлайн тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–149-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинди.Ҳужжатга кўра, республикада ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади.Шунингдек, антидопинг назорати ва мониторинги соҳалари рақамлаштирилади.Шунингдек, спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади ва босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси жорий этилади.Миллий антидопинг агентлиги республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир.Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тезкор жорий этади.Ҳужжатга мувофиқ, вазирлик ва идораларда ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий қилингунга қадар шу йил 15 майдан Миллий антидопинг агентлиги ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, спорт, допинг, янги қарор
жамият, ўзбекистон, спорт, допинг, янги қарор
Ўзбекистонда спортчининг “биологик паспорти” онлайн тизими жорий этилади
10:24 10.05.2023 (янгиланди: 12:46 10.05.2023) Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси ва спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистонда допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” онлайн тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган
ПҚ–149-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинди.
Ҳужжатга кўра, республикада ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади.
Шунингдек, антидопинг назорати ва мониторинги соҳалари рақамлаштирилади.
Бунда допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” (ABP) онлайн тизими жорий этилади.
Шунингдек, спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади ва босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси жорий этилади.
Миллий антидопинг агентлиги республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир.
Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тезкор жорий этади.
Ҳужжатга мувофиқ, вазирлик ва идораларда ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий қилингунга қадар шу йил 15 майдан Миллий антидопинг агентлиги ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади:
1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
10 йилдан 15 йилгача – 1;
15 йилдан 20 йилгача – 1,2;