https://sputniknews.uz/20230510/ozbek-bokschilari-yolbars-34823272.html
Ўзбек боксчиларини йўлбарсга қиёслашади – мураббий Рўзиохунов
Ўзбек боксчиларини йўлбарсга қиёслашади – мураббий Рўзиохунов
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент мезбонлигида ўтаётган дунё биринчилиги ғолибларига, жумладан, рамзий маънодаги йўлбарс ўйинчоқлари берилади. 10.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-10T18:06+0500
2023-05-10T18:06+0500
2023-05-10T18:06+0500
бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
спорт
бокс
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34751483_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5dbef5cb3bf009f232429207e6f12bb2.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларига рамзий йўлбарс ўйинчоқлари берилади.ЖЧда жанглар 3 дақиқадан 3 раунд давом этади. Боксчи муддатидан олдин рақибини нокаутга учратса, жанг тўхтатилади.Очколар ҳар боксчининг рингда фаоллигига, берган зарбалари, ҳимоя тутиши, рақибига чап беришига қараб махсус ҳакамлар томонидан баҳолаб борилади.Ҳозирча рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов, Саиджамшид Жафаров, Абдумалик Халоков, Руслан Абдуллаев, Лазизбек Мулложонов ярим финалга йўл олишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34751483_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3bfbbcaa3da119ae3d984bd0508855b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
спорт, бокс, тошкент
Ўзбек боксчиларини йўлбарсга қиёслашади – мураббий Рўзиохунов
Достонбек Раҳматуллаев
Мухбир
Тошкент мезбонлигида ўтаётган дунё биринчилиги ғолибларига, жумладан, рамзий маънодаги йўлбарс ўйинчоқлари берилади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларига рамзий йўлбарс ўйинчоқлари берилади.
“Ўзбек боксчилари кучи ва шиддатидан йўлбарсга қиёсланади. 1-14 май куни Ўзбекистонда ўтаётган ЖЧда ғолибларга белгиланган пул мукофоти, медаль, диплом ва рамзий маънода йўлбарс ўйинчоқлари тақдим этилади”, - деди бокс бўйича халқаро тоифадаги мураббий Раҳматжон Рўзиохунов.
ЖЧда жанглар 3 дақиқадан 3 раунд давом этади. Боксчи муддатидан олдин рақибини нокаутга учратса, жанг тўхтатилади.
Очколар ҳар боксчининг рингда фаоллигига, берган зарбалари, ҳимоя тутиши, рақибига чап беришига қараб махсус ҳакамлар томонидан баҳолаб борилади.
“Бугун чемпионатнинг чорак финали, унда 11 нафар боксчимиз курашмоқда. Мен уларнинг барчасидан умидворман. Боксчиларимиз ҳақиқатан йўлбарсга тенглигини исботлашади”, - деди мураббий.
Ҳозирча рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов, Саиджамшид Жафаров, Абдумалик Халоков, Руслан Абдуллаев, Лазизбек Мулложонов ярим финалга йўл олишди.