“Очиқ бюджет” портали орқали овоз бериш ноябрь-декабрда ўтказилади

© Foto : PixabayUK Spy Agencies Claim Legal Right to Broad Hacking of Computers and Phones
UK Spy Agencies Claim Legal Right to Broad Hacking of Computers and Phones - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2023
Oбуна бўлиш
“Очиқ бюджет” портали орқали овоз бериш ҳар йили ноябрь декабрь ойларида ўтказиладиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Жалол Арашов маълум қилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар давлат бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичлари асосида, ҳудудлар бўйича йўналтириладиган капитал қўйилмалар туман ва шаҳарлардаги аҳоли ва маҳаллалар сонига нисбатан тенг улушларда, лекин 8 млрд сўмдан кам бўлмаган ҳолда ажратилади.
Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёнлари учта босқичда ташкил этилади:
1-босқичда — порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
2-босқичда — шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
3-босқичда — саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.
Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қуйидаги усуллардан бири орқали аниқланади:
- лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;
- аҳоли сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади. Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.
Овоз бериш якунлангандан сўнг 3 кунда ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) Maxсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан 3 кунда лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади. Ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.
Янгиликлар лентаси
0