МДҲ давлатлари раҳбарларининг Ғалаба парадига келиши нимани англатади?

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин возложил цветы к Могиле Неизвестного Солдата в Александровском саду
Президент РФ В. Путин возложил цветы к Могиле Неизвестного Солдата в Александровском саду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков МДҲ давлатлари раҳбарларининг Ғалаба парадига келиши нимани англатишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарларининг Москвадаги Ғалаба парадига келиши уларнинг мамлакатларида тарихий хотирани сақлаб қолиш учун сиёсий ирода мавжудлигидан далолат беради. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Кеча МДҲ давлат раҳбарларининг парадда иштирок этиши уларнинг мамлакатларида ҳам бу хотирани сақлаш учун сиёсий ирода ва жамоатчилик иродаси борлигини кўрсатади. Биз бу хотирани дунёнинг барча халқларига, ҳеч бўлмаганда, реал маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишлари учун олиб борамиз”, — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги Ғалаба парадида Арманистон, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон етакчилари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0