Ўзбекистонда Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги нишонланади

© "Дунё" ИАВ МИД проведена встреча с Послом Азербайджана
В МИД проведена встреча с Послом Азербайджана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда Озарбайжон халқи умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигини Ўзбекистонда кенг нишонлаш бўйича тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов кеча Озарбайжон элчиси Гусайн Гулиевни қабул қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Озарбайжон халқи умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигини Ўзбекистонда кенг нишонлаш бўйича тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Маълумот учун, 10 май куни таниқли сиёсат ва жамоат арбоби Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги нишонланади.
Янгиликлар лентаси
0