https://sputniknews.uz/20230508/zoyir-mirzaev-ikkinchi-jahon-urushi-qatnashchilari-34748432.html
Зойир Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди
Зойир Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда ҳудудда 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшамоқда.
2023-05-08T16:38+0500
2023-05-08T16:38+0500
2023-05-08T16:38+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
зойир мирзаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34748192_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_c864945f065be4954931193ec56bcd1f.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.Ҳозирда ҳудудда 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшамоқда.Янгийўл шаҳридаги “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган уруш фахрийси Риҳимжон Ражапов бу йил 99 ёшни қаршилади. Вилоят ҳокими бу отахон хонадонида ҳам меҳмон бўлди.Шундан сўнг ҳоким Янгийўл туманидаги “Қовунчи” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нодир Мансуров хонадонига борди. Суҳбат давомида отахон ўзининг ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб берди. Масъуллар бу отахонга ҳам эсдалик совғалари ва пул мукофотини топширди.Маълумотларга кўра, 1941-1945 йилларда Тошкент вилоятидан жами 121 969 нафар киши фронтга кетган. Уларнинг 22 617 нафари жангларда ҳалок бўлган. 19 367 нафари бедарак йўқолган. 1942 йилнинг кузида Тошкент вилояти аҳолиси фронтга 52 вагон озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатган. Биргина Оққўрғон ва Янгийўл туманидан аҳолининг ўз шахсий жамғармалари ҳисобидан 220 милллион сўмдан ошиқ пул маблағи фронтдаги ғалабани таъминлаш учун ташкил этилган махсус жамғарма ҳисобига ўтказиб берилган. Уруш ўчоқларидан мазкур ҳудудга юборилган 3500 нафар бошпанасиз киши ва 1700 нафар ёш гўдак вилоятдаги ўзбек хонадонларида қўним топган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34748192_6:0:1143:853_1920x0_80_0_0_b39d4e0e19a20c5cfc9c29f03d80e93d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зойир мирзаев
Зойир Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди
Ҳозирда ҳудудда 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшамоқда.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА
хабар берди. Ҳозирда ҳудудда 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшамоқда.
Янгийўл шаҳридаги “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган уруш фахрийси Риҳимжон Ражапов бу йил 99 ёшни қаршилади. Вилоят ҳокими бу отахон хонадонида ҳам меҳмон бўлди.
Дастлаб Зойир Мирзаев отахонга президентнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг президент фармонига асосан бир марталик 18 миллион сўм пул мукофоти, вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг ҳоким Янгийўл туманидаги “Қовунчи” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нодир Мансуров хонадонига борди. Суҳбат давомида отахон ўзининг ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб берди. Масъуллар бу отахонга ҳам эсдалик совғалари ва пул мукофотини топширди.
Маълумотларга кўра, 1941-1945 йилларда Тошкент вилоятидан жами 121 969 нафар киши фронтга кетган. Уларнинг 22 617 нафари жангларда ҳалок бўлган. 19 367 нафари бедарак йўқолган. 1942 йилнинг кузида Тошкент вилояти аҳолиси фронтга 52 вагон озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатган. Биргина Оққўрғон ва Янгийўл туманидан аҳолининг ўз шахсий жамғармалари ҳисобидан 220 милллион сўмдан ошиқ пул маблағи фронтдаги ғалабани таъминлаш учун ташкил этилган махсус жамғарма ҳисобига ўтказиб берилган. Уруш ўчоқларидан мазкур ҳудудга юборилган 3500 нафар бошпанасиз киши ва 1700 нафар ёш гўдак вилоятдаги ўзбек хонадонларида қўним топган.