U-20 жаҳон чемпионати: Ўзбекистон жамоаси таркиби эълон қилинди

© Министерство молодежной политики и спортаУзбекистан выиграл Кубок Азии по футболу
Узбекистан выиграл Кубок Азии по футболу
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Oбуна бўлиш
Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Аргентинада 20 майдан 11 июнга қадар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби эълон қилинди.
Равшан Ҳайдаров Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигига 21 нафар футболчини чақирган.
Дарвозабонлар: Отабек Боймуродов (“Пахтакор”), Асрор Кенжаев (“Нефтчи”), Эдем Неъматов (“Чиғатой”);
Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов (“Энергетик-БГУ”, Беларусь), Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов (иккиси “Бунёдкор”), Саидафзалхон Аҳроров (“Турон”), Абубакр Ашуров, Диёр Ортиқов (иккиси “Пахтакор”), Изатилло Пўлатов (“Металлург”), Зафармурод Абдураҳматов (“Насаф”);
Ярим ҳимоячилар: Беҳруз Асқаров, Шаҳзод Раҳматуллаев, Аббосбек Файзуллаев (барчаси “Пахтакор”), Шерзод Эсанов (“Андижон”), Шаҳзод Акромов (“Насаф”), Нодир Абдураззоқов (“ОКМК”), Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”, Россия);
Ҳужумчилар: Шаҳзод Неъматжонов (“Металлург”), Пўлатхўжа Холдорхонов, Рустам Турдимуродов (иккиси ҳам “Пахтакор”).
Аргентина мезбонлик қиладиган U-20 дунё биринчилиги 2023 йилнинг 20 майдан 11 июнга қадар бўлиб ўтади. Унда 24 та терма жамоа иштирок этади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё Кубогидаги ғолиблик орқали бу жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси А гуруҳидан ўрин олган ва мусобақанинг очилиш ўйинида мезбон Аргентина ёшларига қарши майдонга тушади.
Янгиликлар лентаси
0