https://sputniknews.uz/20230508/toshkentda-ozbekiston--xitoy-xalqaro-tibbiyot-forumi-otkaziladi-34750697.html
Тошкентда Ўзбекистон – Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилади
Тошкентда Ўзбекистон – Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат ўртасида тиббиёт соҳаси бўйича кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
2023-05-08T18:39+0500
2023-05-08T18:39+0500
2023-05-08T18:39+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
тошкент
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/0c/14757489_0:0:3357:1888_1920x0_80_0_0_ed4cd8cdd5f8e6207919e8e851db5224.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси масъул вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Хусусан, Хитой кўмагида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, қўшма тиббий таълим дастурларини рўёбга чиқариш, грант лойиҳаларини жалб қилиш каби қатор йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатлар истиқболлари кўриб чиқилди.Ушбу нуфузли тадбирда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, фармацевтика, IT, халқ табобати каби қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва соҳага дахлдор қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/0c/14757489_626:0:3357:2048_1920x0_80_0_0_f47f1d38f80ae3851027af38e4c622e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ўзбекистон – хитой халқаро тиббиёт форуми
тошкент ўзбекистон – хитой халқаро тиббиёт форуми
Тошкентда Ўзбекистон – Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилади
Икки давлат ўртасида тиббиёт соҳаси бўйича кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси масъул вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Мулоқотда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳаси бўйича кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Хитой кўмагида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, қўшма тиббий таълим дастурларини рўёбга чиқариш, грант лойиҳаларини жалб қилиш каби қатор йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатлар истиқболлари кўриб чиқилди.
Якунда шу йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон — Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилиши юзасидан келишувга эришилди.
Ушбу нуфузли тадбирда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, фармацевтика, IT, халқ табобати каби қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва соҳага дахлдор қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилади.