Ғалаба куни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2023
Ғалаба куни
9 май тарихда Ғалаба куни номи билан машҳур. 2023 йилда Буюк Ғалабага 78 йил тўлди.

Путин Кремлда Мирзиёев билан суҳбатлашди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиёевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси амалий ташриф билан Москвага келди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Песковнинг аниқлик киритишича, икки давлат президентлари суҳбати Кремлда бўлиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга келди. Москва шаҳридаги Внуково аэропортида давлати раҳбарини Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага Ўзбекистон етакчиси Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Тадбирларда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Арманистон етакчилари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0