Мирзиёев иштирокида референдум якунларига бағишланган учрашув бошланди
© Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев проводит встречу, посвященную итогам референдума, прошедшего 30 апреля.
© Шерзод Асадов
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Давлат раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.
“Хабарингиз бор, шу йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида ҳеч шубҳасиз том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Референдумда иштирок этган фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди. Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди. Ушбу тарихий танлов орқали халқимиз бундан олти йил олдин бошлаган ислоҳотларимизга катта ишонч билан қараб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди”, - деди давлат раҳбари.
Эл-юртнинг ана шундай азму қарори асосида давлатчилик ва иқтисодиётни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилгани қайд этилди.