Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди
Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Бугунги кунда мамлакатда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийлари бор. Бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Тошкент шаҳридаги “Chinobod Plaza” санаторийсига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент Анорбой ота Жалилов, Ашир ота Ўсаров, Антонина Коломенцева, Тўлаган ота Имомов, Аббос ота Аппанов билан дилдан суҳбатлашди.Уруш қатнашчилари ҳурмат ва меҳр оғушида яшаётгани, соғлиги яхши, ҳаётидан рози эканини айтди. Ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда, фарзанд ва набираларининг ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.Нуронийлар эътибор ва ғамхўрлик учун президентга миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилди.“Нуронийларимиз учун барча зарур шароитларни яратишга бундан буён ҳам катта эътибор қаратамиз. Бу – биз учун муқаддас бурч ва вазифадир”, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Бугунги кунда мамлакатда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийлари бор. Бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Тошкент шаҳридаги “Chinobod Plaza” санаторийсига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент Анорбой ота Жалилов, Ашир ота Ўсаров, Антонина Коломенцева, Тўлаган ота Имомов, Аббос ота Аппанов билан дилдан суҳбатлашди.
“Сизларни кўрай, байрам билан табриклай деб келдим. Бу, аввало, сизларнинг байрамингиз. Ўша пайтлардаги жасорат ва матонатингиз туфайли кейинги авлодлар тинч, эркин яшади. Машаққатли меҳнат ва зафарларга тўла ҳаёт йўлингиз бугунги ёшлар учун чинакам ибрат мактаби, ватанпарварлик мактаби, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Сиз билан бутун эл-юртимиз фахрланади”, – деди Мирзиёев.
Уруш қатнашчилари ҳурмат ва меҳр оғушида яшаётгани, соғлиги яхши, ҳаётидан рози эканини айтди. Ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда, фарзанд ва набираларининг ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Нуронийлар эътибор ва ғамхўрлик учун президентга миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилди.
“Нуронийларимиз учун барча зарур шароитларни яратишга бундан буён ҳам катта эътибор қаратамиз. Бу – биз учун муқаддас бурч ва вазифадир”, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Бугунги кунда мамлакатда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийлари бор. Бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.