Конституциянинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асослар бор – президент
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева с председателем правления саудовской компании "ACWA Power" Мухаммадом Абдуллой Абунайяном, состоявшейся на полях инвестиционного форума.
Oбуна бўлиш
Халқнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи барчага катта масъулият юклаши таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.
“Буларнинг барчаси – миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳар бир юртдошимиз “қилса бўлар экан-ку”, деб ўз рўзғори, оиласи мисолида юртимизда юз бераётган катта ўзгаришларни яққол сезаётганидан далолат эмасми? Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этдилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор. Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон – жамият – давлат”, деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз!”, - деди давлат раҳбари.
Халқнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи барчага катта масъулият юклаши, эл-юртни рози қилиш учун янги марраларга ундаши, ислоҳотларни жадал давом эттиришда янада катта куч-ғайрат ва илҳом бағишлаши таъкидланди.
“Ўзининг юксак фуқаролик бурчини чин дилдан адо этиб, Асосий қонунимизни қабул қилишда амалий таклиф ва ташаббуслари, ғоя ва фикрлари билан фаол иштирок этган кўп миллатли, мард ва олижаноб халқимизга таъзим қиламан”, - деди президент.