https://sputniknews.uz/20230508/baxshilar-bayramida-gastronomik-kocha-ochildi---foto-34761109.html
Бахшилар байрамида гастрономик кўча очилди - фото
Бахшилар байрамида гастрономик кўча очилди - фото
Sputnik Ўзбекистон
Гулистонда ўтказилаётган III халқаро бахшилар фестивалидаги гастрономик кўчада қатор миллий таомлар тайёрланди. 08.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-08T20:52+0500
2023-05-08T20:52+0500
2023-05-08T20:52+0500
маданият
бахшичилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34760221_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_b0fc179259c832c122f3d6cd07e4f325.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва бошқа ҳудудларнинг миллий таомлари Гулистонда ўтказилаётган III халқаро бахшилар фестивалида очилган гастрономик кўчада жамланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Хоразмча сузма палов“Қовурилмасдан парда пиширилади, 4 соат димланиб туради. Хонқа ҳудудининг лазер гуручидан тайёрланади. Мен 18 йилдан бери ош дамлайман, касбим орқали Россия, Қозоғистон, Германия давлатларига саёҳат қилиб, у ерда ҳам ош пиширганман”, - деди хоразмлик ошпаз Шуҳрат Матназаров.Жиззахча тандир кабоб“Махсус тандирда қўй гўштидан тайёрланади. 1,5 соатда ўтин оловда димлаб пиширилади. 15 йилдан буён шу касб билан шуғулланаман. Таомдан Америка давлатлари, Беларус, Россия, Осиё давлатларига юборамиз”, - деди жиззахлик ошпаз Собиржон Ғайбуллаев.Тошкентча ош“Ошпазлик менга ота мерос, 10 йилдан буйин тўй-ҳашамларда хизматдаман. Бугун гастрономик кўчада Хоразмнинг лазер гуручидан 35 кг ош дамладим. Рус, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ, корейс, хитой каби миллатлар ошни севиб тановвул қилишади”, - деди ошпаз Одил Ҳожимуродов.Мадор сомса“Мадор тоғда ўсади. Фестивалга Тошкент вилояти Паркент тумани тоғларидан мадор олиб келдик. Бу ерда тандирда сомсаларни ёпиб, меҳмонларга улашдим. Мадор сомса соғликка ўта фойдали, анемияни даволайди, иммунитетни кўтаради”, - деди паркентлик сомсапаз Шаҳноза Дадаматова.Фестивалдаги гастрономик кўчада бошқа вилоятларнинг миллий таомлари норин, шўрва, қозон кабоб, қази, айрон гўжа, тухум барак, нўхатшўрак тайёрланди.Сабзавотлар, полиз экинлари ва бошқа маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34760221_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_064e1eced9975664cf2c35d0a231275d.jpg Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, бахшичилик
Бахшилар байрамида гастрономик кўча очилди - фото Гулистонда ўтказилаётган III халқаро бахшилар фестивалидаги гастрономик кўчада қатор миллий таомлар тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва бошқа ҳудудларнинг миллий таомлари Гулистонда ўтказилаётган III халқаро бахшилар фестивалида очилган гастрономик кўчада жамланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Қовурилмасдан парда пиширилади, 4 соат димланиб туради. Хонқа ҳудудининг лазер гуручидан тайёрланади. Мен 18 йилдан бери ош дамлайман, касбим орқали Россия, Қозоғистон, Германия давлатларига саёҳат қилиб, у ерда ҳам ош пиширганман”, - деди хоразмлик ошпаз Шуҳрат Матназаров.
© Sputnik
© Sputnik
“Махсус тандирда қўй гўштидан тайёрланади. 1,5 соатда ўтин оловда димлаб пиширилади. 15 йилдан буён шу касб билан шуғулланаман. Таомдан Америка давлатлари, Беларус, Россия, Осиё давлатларига юборамиз”, - деди жиззахлик ошпаз Собиржон Ғайбуллаев.
© Sputnik
© Sputnik
“Ошпазлик менга ота мерос, 10 йилдан буйин тўй-ҳашамларда хизматдаман. Бугун гастрономик кўчада Хоразмнинг лазер гуручидан 35 кг ош дамладим. Рус, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ, корейс, хитой каби миллатлар ошни севиб тановвул қилишади”, - деди ошпаз Одил Ҳожимуродов.
© Sputnik
© Sputnik
“Мадор тоғда ўсади. Фестивалга Тошкент вилояти Паркент тумани тоғларидан мадор олиб келдик. Бу ерда тандирда сомсаларни ёпиб, меҳмонларга улашдим. Мадор сомса соғликка ўта фойдали, анемияни даволайди, иммунитетни кўтаради”, - деди паркентлик сомсапаз Шаҳноза Дадаматова.
Фестивалдаги гастрономик кўчада бошқа вилоятларнинг миллий таомлари норин, шўрва, қозон кабоб, қази, айрон гўжа, тухум барак, нўхатшўрак тайёрланди.
Сабзавотлар, полиз экинлари ва бошқа маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.