https://sputniknews.uz/20230508/avtomobil-konditsioneri-34754963.html
Автомобил кондиционерининг нотўғри ишлаши қандай оқибатларга олиб келади
Автомобил кондиционерининг нотўғри ишлаши қандай оқибатларга олиб келади
Sputnik Ўзбекистон
Автомобилдаги кондиционернинг нотўғри ишлаши – касалликларнинг ривожланиш хавфини келтириб чиқаради 08.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-08T23:01+0500
2023-05-08T23:01+0500
2023-05-08T23:01+0500
бу қизиқ
саломатлик
соғлом турмуш тарзи
автомобил
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21609779_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_7bdd99611d61cedd1fc44dd4b486fa71.jpg
Автомобилда кондиционер тизимини нотўғри ишлатиш, легионеллёз ва тонзиллит каби юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда шифокор-терапевт Дариа Баютина маълумот берди.Мутахассиснинг фикрича, автомобилдаги кондиционерга техник хизмат кўрсатиш ўз вақтида амалга оширилмаса, қурилма микроорганизмлар, айниқса, Legionella pneumophila бактериясининг ривожланиши учун қулай муҳитга айланиши мумкин. Ушбу бактериянинг нафас йўллари орқали кириши оғир атипик пневмонияга асос бўладиган легионеллёзнинг ривожланишига олиб келади.Баютинанинг таъкидлашича, кондиционер тизими бронхиал астмани қўзғатадиган замбуруғ спораларининг кўпайиши учун қулай шароит яратиши мумкин.Шифокорнинг фикрича, машинадаги бу қурилма ҳавони ҳаддан ташқари қуритади. Бундай шароитда одам конъюнктивит, ринит, тонзиллит ва бошқа инфекциялар билан касалланиши мумкин.Терапевт юрак-қон томир касалликларига чалинган ҳайдовчиларга автомобил ичидаги иқлимни диққат билан назорат қилишларини тавсия қилади.“Паст ҳарорат таъсирида томирлар тораяди, бу қон томирлари спазми ва артериал босимнинг ошишига олиб келиши мумкин”, - деди Баютина Gazeta.ru билан суҳбатда.Бундан ташқари, у об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда машинадаги ҳароратни мувозанатлаш керак эканлигини таъкидлаб ўтди. Энг мақбул фарқ 5-6 даража бўлиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21609779_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_516044ba2b3733d2256c7063c46e493a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саломатлик, соғлом турмуш тарзи, автомобил, шифокорлар тавсияси
саломатлик, соғлом турмуш тарзи, автомобил, шифокорлар тавсияси
Автомобил кондиционерининг нотўғри ишлаши қандай оқибатларга олиб келади
Автомобилдаги кондиционернинг нотўғри ишлаши – касалликларнинг ривожланиш хавфини келтириб чиқаради
Автомобилда кондиционер тизимини нотўғри ишлатиш, легионеллёз ва тонзиллит каби юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда шифокор-терапевт Дариа Баютина маълумот берди.
Мутахассиснинг фикрича, автомобилдаги кондиционерга техник хизмат кўрсатиш ўз вақтида амалга оширилмаса, қурилма микроорганизмлар, айниқса, Legionella pneumophila бактериясининг ривожланиши учун қулай муҳитга айланиши мумкин. Ушбу бактериянинг нафас йўллари орқали кириши оғир атипик пневмонияга асос бўладиган легионеллёзнинг ривожланишига олиб келади.
Баютинанинг таъкидлашича, кондиционер тизими бронхиал астмани қўзғатадиган замбуруғ спораларининг кўпайиши учун қулай шароит яратиши мумкин.
Шифокорнинг фикрича, машинадаги бу қурилма ҳавони ҳаддан ташқари қуритади. Бундай шароитда одам конъюнктивит, ринит, тонзиллит ва бошқа инфекциялар билан касалланиши мумкин.
Терапевт юрак-қон томир касалликларига чалинган ҳайдовчиларга автомобил ичидаги иқлимни диққат билан назорат қилишларини тавсия қилади.
“Паст ҳарорат таъсирида томирлар тораяди, бу қон томирлари спазми ва артериал босимнинг ошишига олиб келиши мумкин”, - деди Баютина Gazeta.ru билан суҳбатда.
Бундан ташқари, у об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда машинадаги ҳароратни мувозанатлаш керак эканлигини таъкидлаб ўтди. Энг мақбул фарқ 5-6 даража бўлиши мумкин.