Мутахассис томорқада ишлаш бўйича тавсиялар берди

© AP Photo / Amr NabilФермер собирает клубнику на поле, Египет
Фермер собирает клубнику на поле, Египет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2023
Oбуна бўлиш
Томорқада ишлаш жиддий жисмоний фаолият бўлиб, енгил гимнастика, бўйин қисми мушаклари, юқори елка ва бел умуртқа поғонаси учун машқларни бажариш мақсадга мувофиқдир.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Томорқада ишлашдан олдин енгил гимнастика билан шуғулланиш тавсия этилади, ерни олдинга кўп эгилмасдан енгил ўтириб, қазиш яхшироқдир.
Шифокорларнинг айтишича, кекса ёшдаги инсонлар томорқада ишлаш жараёнида 5 килограммдан ортиқ оғирликларни кўтармасликлари керак. Чунки бу остеопороз туфайли умуртқа поғонасининг сиқилиш синиши хавфини келтириб чиқариши мумкин.
Томорқада ишлаш жиддий жисмоний фаолият бўлиб, енгил гимнастика, бўйин қисми мушаклари, юқори елка ва бел умуртқа поғонаси учун машқларни бажариш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, тана янада барқарор, чидамли бўлади ва жисмоний кучга тоқат қила олади.
Бўғимлари оғрийдиган инсонлар боғда ишлаш вақтида соғлиғига айниқса эҳтиёт бўлишлари керак - уларга оғир юкларни кўтариш ва чўккалаб туриш тавсия этилмайди.
Оғриётган бўғимларга юкни минималлаштириш учун тиззалар остига юмшоқ нарсаларни қўйиш, шунингдек, вақти-вақти билан туриш ва бўғимларга дам бериш тавсия этилади.
Юк кўтараётганда, тўсатдан ҳаракатланиш тавсия этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0