Ўзбекистон йил бошидан буён энг кўп Россияга лимон экспорт қилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЛимоны в корзине
Лимоны в корзине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2023
Oбуна бўлиш
Лимон экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 681 тоннага ошган.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 7 та хорижий давлатларга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,2 минг тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Лимон экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 681 тоннага ошган.
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп Россияга – 1,7 минг тонна лимон экспорт қилган. Шунингдек, Қирғиз Республикасига 298 тонна, Қозоғистонга 214 тонна лимон экспорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0