Уч ойда 54,7 млн долларлик электромобиль импорт қилинди

© NewAfricaЗарядка электрокаров
Зарядка электрокаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2023
Oбуна бўлиш
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1215 тага ошган.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1668 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1215 тага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг март ойида хорижий давлатлардан 882 дона электромобиль импорт қилган.
3 ойда энг кўп Хитойдан – 1444 та электромобиль импорт қилинган. Шунингдек, Гонконгдан 183 та, Германиядан 27 та, Кореядан 6 та, БААдан 5 та электромобиль импорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0