Тошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади — унда кимлар иштирок этади?

© СС0 / Unsplash / Fitsum AdmasuБег, иллюстративное фото
Бег, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Oбуна бўлиш
Режага кўра, ушбу спорт тадбири илк маротаба 2000 га яқин иштирокчини бирлаштиради.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тошкентда 14 май куни ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Тадбир 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланиб, старт-финиш нуқтаси “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдонга белгиланган. Пойгаларга 14 май куни 07:00 да старт берилади.
Режага кўра, спорт тадбири илк маротаба 2000 га яқин иштирокчини бирлаштиради.
Мусобақа дастури кенгайтирилди ва унга 3 та масофа қўшилди:
ярим марафон – 21,1 км;
чорак марафон — 10,5 км;
3 кмга югуриш.
"Мусобақа кубогини қўлга киритиш учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси вакилларидан иборат 7 та жамоа ҳамда куч ишлатувчи тузилмалар таълим муассасаларининг 6 та жамоаси кураш олиб боради", дейилган хабарда.
“Мен ғолиб” мусобақаси анъанавий равишда муҳим давлат саналари – Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашга бағишланган ҳолда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0